Жаҳон

НАТО афғон қочқинларига ёрдам бериш мақсадида махсус кучларни сафарбар қилди

НАТО афғон қочқинларига ёрдам бериш мақсадида шошилинч чора кўриш кучларини ишга солди.

НАТО афғон қочқинларига ёрдам бериш мақсадида махсус кучларни сафарбар қилди

 

Маълумотларга кўра, альянс шу мақсадда 300 нафар ҳарбийни сафарбар қилган. Улар қочқинларни вақтинчалик жойлаштириш билан шуғулланади. Шунингдек, ушбу тадбирга НАТО штабининг бошқа юзлаб хизматчилари ҳам жалб қилинган.

 

Ташкилот ходимлари, энг аввало, Ғарб билан ҳамкорлик қилган афғонлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатади. Уларнинг сони тахминан 1.4 минг кишини ташкил этади. Бу турдаги қочқинлар учун Косово ва Польшада вақтинчалик турар жойлар қурилган.

 

НАТО шошилинч чора кўриш кучларини сўнгги бор 2005 йилда АҚШдаги “Катрина” тўфони ва Покистонда зилзила рўй берганда сафарбар қилган эди.

 

Маълумот ўрнида: 15 август куни “Толибон” Кобул шаҳрини эгаллади. АҚШ ҳарбийлари 31 август куни Афғонистонни тўлиқ тарк этди. Ғарб давлатлари 100 мингдан ортиқ афғонистонликни эвакуация қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Афғонистондаги гуманитар инқироз оқибатларини юмшатиш зарурлигини маълум қилган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция дрон Яман ҳудудидан учирилганини билдирди, ҳусийлар эса ҳужумга алоқадорлигини рад этди.

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

АҚШ ҳарбий раҳбарияти Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бўйича бир нечта вариантни тақдим этган.

Каппадокияда қоялар қулади: уч киши ҳалок бўлди

Каппадокияда қоялар қулади: уч киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганларнинг икки нафари Туркия фуқароси, бири эса хорижлик бўлган.

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Мамлакатнинг шарқий соҳилида циклон ортидан электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Еврокомиссар Андриус Кубилюс инқироз шароитида ёқилғи ишлаб чиқаришни тез ошириш ва зарур захираларни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

Маълумотларга кўра, у аввал ҳам ҳужум ва талончилик билан боғлиқ айбловлар бўйича судланган.

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Бу Пхеняннинг октябрь ойидаги учинчи ракета учириши бўлди.

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Бу база Туркиянинг Қатардаги ҳарбий иншоотига ўхшаш бўлиши мумкин.