Бухорода “Шашмақом” республика фестивали ўтказилади
Фестивалда 30 ёшгача бўлган якка ижрочилар ва ижодий жамоалар қатнашиши мумкин.

Фестивалда 30 ёшгача бўлган якка ижрочилар ҳамда ижодий жамоалар (хонанда ва созандалар сони 15 нафардан ошмаган ҳолда) томонидан 2 та шарт (чолғу ва ашула йўналишлари) бўйича бажаради.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба май ойида Бухоро шаҳрида Ёш ижрочиларнинг “Шашмақом” республика фестивалини ташкил этилади.
Фестиваль ғолиблари 1, 2 ва 3-даражали дипломлари, қимматбаҳо совғалар, шунингдек, ҳомийлар ва тегишли ташкилотларнинг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Маълумот учун: фестиваль Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбек миллий мақом санъати маркази томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Турк дунёси иқтидорли болалари фестивали бўлиб ўтиши ҳамда ўзбек мультфильми халқаро фестивалда иштирок этиши ҳақида хабар берилганди.







