Ўзбекистон

Фарғона вилоятидан 253,5 тонна малина хорижга экспорт қилинди

Польша, Қирғизистон, Россия, Туркия ва Қозоғистонга юборилди.

Фарғона вилоятидан 253,5 тонна малина хорижга экспорт қилинди

 

Давлат божхона қўмитаси хабарига кўра, жами экспорт қилинган 253,5 тонна малинанинг 114,1 тоннаси Польшага, 50,7 тоннаси Қирғизистонга, 43,1 тоннаси Россияга, 38 тоннаси Туркияга ва 7,6 тоннаси Қозоғистонга юборилди.

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида умумий қиймати 578 минг долларлик малина Польша, Қирғизистон, Россия, Туркия ва Қозоғистон каби давлатларига бошқарманинг “Водий” ва “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспортга расмийлаштирилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Фарғона тумани иқлими малина етиштириш учун мос эканлиги ҳисобга олиниб, янги резавор плантациялари учун 300 гектар бўш ва фойдаланилмаётган ер ажратилган. Ҳозирда қудуқларни бурғулаш ва насослар ўрнатиш ишлари бошланган.

 

Аввалроқ Ўзбекистон январь-сентябрь ойларида хорижга қанча миқдорда мева ва сабзавот экспорт қилгани маълум бўлганди. Шунингдек, узумчилик кластерлари ташкил этилиши, бодринг экспорти 2,5 миллион АҚШ долларига ошгани, Ўзбекистон 8,9 минг тонна шафтоли экспорт қилгани ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 44 та янги экспортбоп узум плантациялари яратилиши ҳақида хабар берилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Фарғона вилоятидан 253,5 тонна малина хорижга экспорт қилинди | Zamon.uz