Ўзбекистон

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 44та янги экспортбоп узум плантациялари яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида узумчилик соҳасидаги мавжуд муаммолар ва тармоқни ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 44та янги экспортбоп узум плантациялари яратилади

 

 

Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатимизда узум етиштириш бўйича қадрият даражасига етган тажрибани янгилаш, соҳага замонавий технологияларни олиб кириш, маҳсулотнинг янги турларини яратиш борасида ҳеч қандай силжиш йўқ. Ҳалигача 40-50 йил илгари яратилган узум навлари экилмоқда. Ваҳоланки, жаҳон бозорига йилига маҳсулотнинг 400дан ортиқ нави тақдим қилиняпти. Ўтган йили биргина Олтиариқ туманида ғалла майдонлари қисқартирилиб, 2 минг гектар ерда йирик узумзорлар барпо этилиши натижасида 5 минг иш ўрни яратилди. Демак, соҳа мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширибгина қолмай, аҳоли бандлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

 

Шу каби омиллар асосида Президент Шавкат Мирзиёев йиғилиш иштирокчилалрига Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги 44 та туманда янги экспортбоп узум плантациялари ташкил этиш вазифасини қўйди.

 

“Мана шу 44та туманнинг ҳокимлари бу соҳани ҳам ўзининг ўсиш нуқтаси, драйвери қилиб одамларни боқиш бўйича ҳамма нарса қилса бўлади. Агар илмий ёндошув қилиб, инновацион, инвестицион жозибадорлигини ошириб, бугунги берилган имкониятлардан фойдаланиб иш қилса, фақатгина шу соҳани ўзида уч йилда 1,5 млрд долларлик маҳсулот экспорт қилиниши мумкин. Ўзбекистонда жуда катта имконият бор. Узумчилик бу – халқимизнинг асрлар давомидаги миллий деҳқончилик маданияти, қадрияти, ғурури ва даромад манбаи ҳисобланади. Узум халқимизнинг турмуш тарзи ва урф-одатлари билан бевосита боғланиб кетган”, -дея таъкидлади Президент Шавкат Мирзиёев.

 

Давлатимиз раҳбарининг қайд этишича, янги плантацияларга хизмат кўрсатиш инфратузилмаси йўлга қўйилади. Шу мақсадда қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида узумчиликни ривожлантириш, кўчат билан таъминлаш, касалликлардан ҳимоя қилиш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилади.

 

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳамда бошқа илмий муассасаларнинг ерларида сертификатланган узум кўчатлари етиштириш йўлга қўйилади. Токзорлар барпо этиш ва эскиларини янгилашни рағбатлантириш мақсадида сертификатланган янги узум плантацияларининг ҳар бир гектарига 10 миллион сўмдан субсидия берилади.

 

Узумзорлар ташкил этишни молиялаштириш учун банкларга 100 миллион доллар ресурс ажратилади.

custom img

Хивадаги «Қовун сайли» фестивали Гиннес рекордлари китобига киритилди

Фестиваль доирасида «Энг катта қовун дегустацияси» йўналишида рекорд қайд этилди.

custom img

Боғдодда 41 нафар қизга ноқонуний диний таълим берилгани аниқланди

Диний таълим олган 41 нафар вояга етмаган қизларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Ангренда Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, 5,9 минг доллар олган шахс ушланди

У фуқарони ишга жойлаштириш учун юқори лавозимда ишловчи танишлари борлигини айтган.

custom img

Рақобат қўмитаси биологик фаол қўшимчалар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита БАД маҳсулотларини турли касалликларни даволовчи восита сифатида тарғиб қилиш қонунчилик талабларига зид эканини эслатди.

custom img

Фарғонада МИБ орқали қидирувдаги машина топилди

Маълум бўлишича, фуқаро банкдан кредит олиб, уни тўламаган. Гаровдаги мулкни эса яширишга уринган.

custom img

Жиззахда коммунал қарздорлик сабаб нотурар бино хатланди

Қарздор кўрилган чораларга қарамасдан, мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаган. Шундан сўнг мулк хатловга олинган.

custom img

Чилонзорда МИБ орқали 18 млрд солиқ қарздорлиги ундирилди

Шу тариқа ижро ҳужжатларининг ижроси амалда тўлиқ таъминланган.

custom img

Тошкентда сувдан қарздор фуқаро тунги рейдда қарзини тўлади

Қарздор бир неча бор огоҳлантирилганига қарамасдан қарздорликни ихтиёрий равишда тўламасдан келган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"