Жаҳон

Жанубий Корея ва КХДР ўртасидаги алоқа тизими  55 кунлик танаффусдан сўнг тикланди

Жанубий Корея ҳукумати КХДРнинг кореялараро алоқа тизимини тиклашини Пхеньяннинг Корея яриморолида тинчлик ўрнатишга интилиши сифатида баҳолайди. Бу ҳақда "Рёнхап" агентлиги Корея Республикаси бирлашув вазирлиги маълумотларига таяниб хабар қилди.

Жанубий Корея ва КХДР ўртасидаги алоқа тизими  55 кунлик танаффусдан сўнг тикланди

 

 

Бундан аввал Пхеньян жануб билан тўғридан тўғри алоқа тикланганини маълум қилганди. Шимол 55 кун умуман алоқага чиқмаган эди. " Ҳукумат алоқа тизимининг тикланишини Шимолий Кореянинг кореялараро муносабатлар тикланиши ва яриморолда барқарорлик ўрнатишга тайёрлиги сифатида баҳоламоқда", — дейилган бирлашув вазирлиги хабарида.

 

Шунингдек, алоқа тизими тикланиши орқали бундан буён мулоқотнинг тўхтаб қолмаслигини таъминланишига умид билдирилган.

 

Шимол ва Жануб ўртасида жами бешта алоқа канали бор. Август бошларида Пхеньян 4 канал орқали мулоқотни бутунлай тўхтатиб қўйганди. 5 канал эса икки давлат разведка хизматлари ўртасида бўлиб, катта эҳтимол билан ҳеч қачон тўхтаб қолмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал КХДР янги ракета синовлари ўтказгани  ҳамда Ким Чен Иннинг синглиси Сеулга шарт қўйгани  хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Шимолий Корея Россиянинг Украинадаги урушида иштирокини кенгайтирмоқда

Разведка маълумотларига кўра, Пхенян баллистик ракета бўлинмаларини ҳам Россия ҳудудига юборишни бошлаган.

custom img

Инфантино узр сўради

FIFA Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга сотиш бўйича бекор қилинган ташаббус юзасидан йўл қўйилган хатоларни тан олган.

custom img

Нетаняху билан айрим масалаларда келишмовчиликлар бор — Венс

АҚШ вице-президенти Исроил билан иттифоқчилик сақланаётганини, бироқ айрим сиёсий масалаларда Нетаняху билан қарашлар турлича эканини айтди.

custom img

Покистоннинг собиқ вазири педофилияда гумонланмоқда — The Guardian

Рухсар Аҳмад Буюк Британияда 1990 йиллардаги болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ва одам савдоси иши бўйича тергов қилинмоқда.

custom img

Конгода Эбола эпидемияси авж олмоқда —янги ҳолатларнинг асосий қисми номаълум манбалардан

Касалланганлар сони 3 874 нафарга, қурбонлар сони эса 1 751 нафарга етди.

custom img

Араб ва мусулмон давлатлари Қуддусдаги муқаддас қадамжоларни ҳимоя қилиш режасини ишга туширди

Ташаббус Исроил томонидан содир этилаётган қонунбузарликларни ҳужжатлаштириш, муқаддас масканлар атрофидаги вазиятни муҳокама қилишни назарда тутади.

custom img

Олимлар ер аҳолиси икки бараварга қисқартиришни таклиф қилди

Тадқиқотчилар фикрича, табиий ресурслар танқислигининг олдини олиш учун 2200 йилгача дунё аҳолисини босқичма-босқич камайтириш зарур.

custom img

Россиянинг Киевга ҳужумлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Киев вилоятидаги ҳужумларда Бровари, Буча ва Фастив туманлари энг кўп зарар кўрган ҳудудлар сифатида қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"