Жаҳон

Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Кореяга шарт қўйди

Шимолий Корея Сеул билан мулоқот бошлаш учун ўз шартини айтди. Бу ҳақда “РИА новости” хабар бермоқда.

Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Кореяга шарт қўйди

 

 

Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжоннинг айтишича, Жанубий Корея шимолга нисбатан душманлик муносабатини тўхтатса, Пхеньян мулоқотга тайёр. Ким Ё Чжон жанубни иғвогарона ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда икки хил стандартларга амал қилишда айблади.

 

У икки давлат ўртасидаги уруш якунланганини расман эълон қилиш учун  ўзаро  “кафолатланган ҳурмат” бўлиши кераклиги, иккинчи томонга нисбатан “даҳшатли душманлик муносабатидан,  адолатсиз икки хил стандартлардан” воз кечиш лозимлигини таъкидлаган.

 

Жанубий Корея Президенти  Мун Чже Ин БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида АҚШ ва Хитой иштирокида Корея яриморолида уруш тугаганини эълон қилишни таклиф қилди.  Ким Ё Чжон бу баёноти орқали Жанубий Корея раҳбарига ўзига хос жавоб берди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Шимолий Корея янги ракета синовларини ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Шимолий Корея Россиянинг Украинадаги урушида иштирокини кенгайтирмоқда

Разведка маълумотларига кўра, Пхенян баллистик ракета бўлинмаларини ҳам Россия ҳудудига юборишни бошлаган.

custom img

Инфантино узр сўради

FIFA Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга сотиш бўйича бекор қилинган ташаббус юзасидан йўл қўйилган хатоларни тан олган.

custom img

Нетаняху билан айрим масалаларда келишмовчиликлар бор — Венс

АҚШ вице-президенти Исроил билан иттифоқчилик сақланаётганини, бироқ айрим сиёсий масалаларда Нетаняху билан қарашлар турлича эканини айтди.

custom img

Покистоннинг собиқ вазири педофилияда гумонланмоқда — The Guardian

Рухсар Аҳмад Буюк Британияда 1990 йиллардаги болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ва одам савдоси иши бўйича тергов қилинмоқда.

custom img

Конгода Эбола эпидемияси авж олмоқда —янги ҳолатларнинг асосий қисми номаълум манбалардан

Касалланганлар сони 3 874 нафарга, қурбонлар сони эса 1 751 нафарга етди.

custom img

Араб ва мусулмон давлатлари Қуддусдаги муқаддас қадамжоларни ҳимоя қилиш режасини ишга туширди

Ташаббус Исроил томонидан содир этилаётган қонунбузарликларни ҳужжатлаштириш, муқаддас масканлар атрофидаги вазиятни муҳокама қилишни назарда тутади.

custom img

Олимлар ер аҳолиси икки бараварга қисқартиришни таклиф қилди

Тадқиқотчилар фикрича, табиий ресурслар танқислигининг олдини олиш учун 2200 йилгача дунё аҳолисини босқичма-босқич камайтириш зарур.

custom img

Россиянинг Киевга ҳужумлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Киев вилоятидаги ҳужумларда Бровари, Буча ва Фастив туманлари энг кўп зарар кўрган ҳудудлар сифатида қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"