Ўзбекистон

Нидерландияда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 9-сайлов участкаси сайлов комиссияси аъзолари Утрехт шаҳрида Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнини ўтказди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.

Нидерландияда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди

 

 

Таъкидланишича, овоз бериш сайлов комиссияси аъзолари, ушбу мамлакатда яшаётган ўзбек диаспораси фаоллари иштирокида давлатимиз мадҳияси ижроси билан бошланди.

 

CОВИД-19 пандемияси билан боғлиқ мавжуд вазият ҳамда Нидерландия қонунчилиги талабларини инобатга олган ҳолда овоз бериш жараёни санитария-эпидемиологик хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда ўтказилди.

 

Сайлов куни Брюсселдаги элчихонага келиш имконияти бўлмаган сайловчилар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқини амалга ошириши учун барча зарур шароитлар яратилди.

 

"Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси яна бир бор Бенилюкс мамлакатларида яшаётган юртдошларимизни 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган ушбу муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этишга чақиради",  дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўмон Султонлигининг "Asdaa Oman" газетасида "Сайловолди тайёргарлик ишлари якунлангач, 24 октябрь куни Ўзбекистонда Президент сайловлари ўтказилади" сарлавҳали мақола чоп этилганди.

 

Аввалроқ Туркияда яшаётган ўзбекистонликлар президент сайловида қатнаша олиши учун сайлов участкаси ташкил этилгани, Ўзбекистондаги энг баланд нуқтада жойлашган сайлов участкаси ҳамда Туркияда яшаётган ўзбекистонликлар учун сайлов участкаси ташкил этилгани хабар қилинганди.

custom img

Тошкентда ўз жонига қасд қилишга уринган йигит қутқариб қолинди

Учтепа туманида патруль-пост хизмати ходими ва ИИВ Академияси курсанти Бўзсув каналига тушиб кетган йигитни сувдан олиб чиқди.

custom img

Фарғонада Туркия қалбаки паспорти ва “права"сини тайёрлаган жиноий гуруҳ ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Робахон Маҳмудова раислигида Олий суд Пленуми мажлиси бўлиб ўтди

Мажлисда суд амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган Пленум қарорлари қабул қилинди.

custom img

Самарқанд–Ургут темирйўл тармоғи ўтказилган дамба ўпирилиб тушди

“Ўзбекистон темир йўллари”га кўра, ҳодисага Зарафшон дарёсида сув оқимининг кескин ошгани сабаб бўлган.

custom img

Тошкент вилояти божхонасида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди

Божхона тизимида юқори натижа кўрсатган бир гуруҳ ёш ходимлар рағбатлантирилди.

custom img

Ўзбекистонликларнинг аксарияти қаерда яшайди? Дастлабки рўйхатга олиш натижалари эълон қилинди

Хусусий уйлар Ўзбекистонда энг кенг тарқалган яшаш тури бўлиб қолмоқда.

custom img

Педагог аёллар учун волейбол мусобақаси: ғолиб жамоаларга “Damas” ва миллионлаб мукофотлар

Педагог аёллар ўртасидаги илк республика волейбол мусобақаси финал босқичи Наманган шаҳрида давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 4–6 июль кунлари сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"