Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси — Ўмон ОАВ нигоҳида

Ўмон Султонлигининг "Asdaa Oman" газетасида "Сайловолди тайёргарлик ишлари якунлангач, 24 октябрь куни Ўзбекистонда Президент сайловлари ўтказилади" сарлавҳали мақола чоп этилди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.

Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси — Ўмон ОАВ нигоҳида

 

 

Қайд этилишича, газета мухбири Али ал-Ҳасаний томонидан тайёрланган материалда жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистонда ўтказиладиган Президент сайлови кампаниясининг бориши, мамлакатда ва хориждаги ваколатхоналар ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш учун яратилаётган шароитлар ва номзодлар ҳақида батафсил ахборот берилган.

 

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси томонидан Президент сайлови кампанияси борасида мунтазам маълумотлар бериб борилмоқда.

 

Мақолада давлат раҳбарлигига Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан партия раиси Aлишер Қодиров, "Aдолат" социал-демократик партияси сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Aбдуҳалимов, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обламуродов номзодлари илгари сурилгани қайд этилган.

 

"Президент сайловида қатнашиш ва унинг ўтказилишини кузатиб бориш учун минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан мувофиқлаштириш амалга оширилди, ҳозиргача Ўзбекистонда бу йилги сайловларни ёритиш учун 930 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий ОAВ вакиллари рўйхатга олинган", деб ёзади "Asdaa Oman" газетаси.

 

Нашр ўз ўқувчиларини  Ўзбекистон сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар билан ҳам таништирган.

 

"Ўзбекистон Сенати Президент сайловини ўтказиш санаси бўйича қонунга ўзгартириш киритишни маъқуллади ва унга мувофиқ, декабрь ойидан октябрь ойига кўчирилди", — деб таъкидлайди муаллиф.

 

Аввалроқ сайлов бюллетенининг шакли ва матни тасдиқлангани, Президент сайлови жараёнларига Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия ходимлари жалб этилгани, сайлов бюллетенларини Брайль алифбосида тайёрлаш таклиф қилингани, МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров президент сайловларида қатнашадиган номзодларга нисбатан қонунчиликда белгиланган талабларда ўзгариш йўқлиги хабар қилинганди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар президент сайловида қандай иштирок этиши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун 14 та сайлов округи тузиш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"