Жаҳон

Покистон бош вазири Aфғонистон янги ҳукуматига ёрдам беришга чақирди

Покистон бош вазири жаҳон ҳамжамиятини Афғонистоннинг ҳозирги ҳукуматига ёрдам беришга чақирди. Имрон Хоннинг фикрича, бу гуманитар инқирознинг олдини олади.

Покистон бош вазири Aфғонистон янги ҳукуматига ёрдам беришга чақирди

 

"Айни пайтда бутун дунё кейинги қадамларини ўйлаши керак. Олдимизда иккита йўл бор. Агар Афғонистонга эътибор бермасак, ҳозирнинг ўзида 50 фоиз, кейинги йил эса 90 фоиз аҳоли ўта қашшоқлик ёқасида қолади. Олдинда бизни улкан гуманитар инқироз кутмоқда. Бу нафақат Афғонистон қўшнилари, балки бутун дунё учун ўта салбий таъсир кўрсатади", — деган Имрон Хон БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида.

 

Шунингдек, у беқарор Афғонистон яна қайтадан террорчиларга бошпана бўлишидан огоҳлантирди. " Шунинг учун олдимизда бир йўл бор: Биз афғон халқи учун ҳозирги ҳукуматни мустаҳкамлашимиз ва барқарорлаштиришимиз керак", — дея қайд этган. Шу билан бирга ҳозир Афғонистон танг аҳволда экани, шунинг учун вақт ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини қўшимча қилган. Имрон Хон "Вақтингизни беҳуда ўтказманг. У ерга гуманитар ёрдам дарҳол берилиши керак", — деб айтган.

 

Афғонистонда гуманитар вазият тобора ёмонлашиб бормоқда. Ҳозирда кўплаб давлатлар ёрдам бераётганига қарамай, аҳвол оғирлигича қоляпти.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Толибон" ўз аскарларидан амнистия шартларига амал қилишни талаб қилганди.

custom img

Қувайт мамлакатдаги ягона Эрон мактабини ёпди

Расмий сабаб очиқланмаган бўлса-да, қарор минтақадаги кескин геосиёсий вазият фонида қабул қилингани қайд этилмоқда.

custom img

Европадаги жазирама иқтисодиётга 800 миллиард еврогача зарар етказиши мумкин

Энг йирик молиявий йўқотишлар Францияда кузатилиши мумкин.

custom img

Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилинмоқда

Олга Стефанишина қарийб 310 минг долларлик мол-мулкни яширганликда ва ноқонуний бойлик орттирганликда гумонланмоқда. Дипломат айбловларни рад этган.

custom img

Россияда хорижликлар сони бир йилда 8,6 фоизга камайди

Ноқонуний мигрантлар устидан назорат кучайтирилиб, 850 мингдан ортиқ киши махсус реестрга киритилган.

custom img

Трамп Вэнсни ўз вориси сифатида кўрмоқда — WP

Трамп шу пайтгача омма олдида Жей Ди Вэнс ва давлат котиби Марко Рубио ўртасида аниқ танлов қилмаганди.

custom img

Wildberries омборларининг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Шунингдек, компания узоқ муддат сақланадиган маҳсулотларнинг бир қисмини Беларус, Қозоғистондаги омборларга йўналтиришни режалаштирмоқда.

custom img

Шимолий Корея қисқа масофали баллистик ракета учирди

Жанубий Корея ва Япония ҳарбийлари синовни қайд этиб, вазиятни кузатишни кучайтирди.

custom img

Шимолий Корея Россиянинг Украинадаги урушида иштирокини кенгайтирмоқда

Разведка маълумотларига кўра, Пхенян баллистик ракета бўлинмаларини ҳам Россия ҳудудига юборишни бошлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"