Жаҳон

"Толибон" жангчиларидан амнистия шартларига амал қилишни талаб қилди

"Толибон" раҳбарларидан бири ҳаракат жангчиларидан амнистияга амал қилишни талаб қилди. Афғонистон мудофаа вазири мулла Ёқуб аскарлардан умумий амнистия шартларига амал қилиши кераклигини эслатиб ўтди.

"Толибон" жангчиларидан амнистия шартларига амал қилишни талаб қилди

 

 

"Одамлар билан яхши муносабатда бўлинг, кераксиз суратга олишларни бас қилинг ва ҳукумат идоралари биноларига заруратсиз киришни тўхтатинг", — деган мудофаа вазири.

 

У баъзи толиблар томонидан собиқ президент Ашраф Ғани даврида ишлаган шахслар, жумладан, ҳарбийлар қатағонга учраганини тан олди.

 

Мулла Ёқуб баъзи дала қўмондонлари ўз сафига ахлоқсиз шахсларни қўшиб олганини таъкидлаган. Эндиликда улар янги ҳукумат сиёсатига қаршилик қилгани учун жазоланиши кераклиги алоҳида қайд этилди.

 

Ушбу баёнот толибларнинг собиқ давлат хизматчиларига қилаётган ҳужумлари сабабли берилди. Жумладан, 24 сентябрга ўтар кечаси бир гуруҳ жангарилар собиқ ҳарбийлар уйига бостириб кириб, уларни ўлдиргани маълум бўлди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан "Толибон" ўлим жазосини тикламоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.