Жаҳон

Польша мигрантлар сони ошаётганига Минскни айблашда давом этмоқда

Польша чегара хизмати камида 10 минг кишининг Европа Иттифоқига кирмоқчи бўлаётганини маълум қилди. Жумладан, 4 сентябрь куни  215,  5 сентябрь куни 152 кишининг ноқонуний кириб келиши олди олинган.

Польша мигрантлар сони ошаётганига Минскни айблашда давом этмоқда

 

 

Польша чегара хизмати раҳбари генерал Тома Прага фикрича, қочоқларнинг мамлакат сарҳадларини ноқонуний кесиб ўтилишида мигрантларни Осиё ва Африкадан Европага киритиш билан шуғулланадиган халқаро гуруҳлар иштирок этган. DW нашрига кўра, мигрантларнинг аксарияти Польшага келишини билмаган.

 

Варшава бу каби ҳаракатларда Беларусни айбламоқда. Генерал Праганинг қайд этишича, Беларусь Президенти Александр Лукашенко мигрантларни олиб келган ва қисқа муддатдан сўнг Литва, Латвия ва Польша чегарасига чиқариб юборган. Ҳозирда бу уч давлат Беларусь билан туташ ҳудудларда фавқулодда вазият жорий этган.

 

2021 йил май ойида Лукашенкога қарши санкциялар кучайтирилгандан сўнг Беларусь раҳбари мигрантларнинг ЕИга ўтиб кетишига тўсқинлик қилмаслигини маълум қилган эди.

 

Бундан аввал Минск Польшани мигрантларни чегарадан сиқиб чиқаришда айблаган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Россия Украинанинг Краматорск шаҳрига авиабомба ташлади

Ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди.

custom img

Трамп “Алкатраз” қамоқхонасини қайта очмоқчи

АҚШ Президенти қамоқхона фаолиятини қайта тиклаш учун Конгрессдан 152 миллион доллар сўради.

custom img

Қозоғистонда аҳолини безовта қилган тиланчилар қўлга олинди

Тиланчилар ўтиб кетаётган фуқароларнинг буюмларига ёпишиб, уларни тортиб олишга уринган, пул бермаганларга сув сепиб, тош отган.

custom img

Афғонистонда зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ер қимирлаши Афғонистонга чегарадош мамлакатларда ҳам қайд этилди.

custom img

Эрон АҚШнинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди

Мазкур ҳодисада икки нафар учувчи қутқарилган, бир нафар учувчи эса бедарак йўқолган.

custom img

Германиялик ҳайдовчилар арзон ёнилғи учун Полшага бормоқда

Мазкур вазият “бензин туризми” сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"