Жаҳон

Минск Варшавани афғон қочоқларини Беларус ҳудудига сиқиб чиқаришда айбламоқда

Беларус давлат чегара қўмитаси хабарига кўра, воқеа 18 августда содир бўлган. «БEЛТА» хабарига кўра, полшалик ҳарбийлар бир неча ҳарбий транспортда мигрантларнинг катта гуруҳини чегарагача олиб келиб, куч билан Беларус ҳудудига чиқаришга уринган.

Минск Варшавани афғон қочоқларини Беларус ҳудудига сиқиб чиқаришда айбламоқда

 

Қочоқлар норозилик билдириш мақсадида Полшада лагерь ташкил қилган.

 

Минскнинг иддаосига кўра, “Полша ҳукумати ўзининнг ноқонуний ҳаракатларини жаҳон ҳамжамияти олдида оқлаш мақсадида журналистларни чақириб, уларнинг олдида муҳожирларга сув тарқатган”.

 

26 май куни Беларус Президенти Александр Лукашенко энди унинг давлати Европа Иттифоқининг ғарбий чегараларини кесиб ўтмоқчи бўлган мигрантларга тўсқинлик қилмаслигини эълон қилган эди. Бу Ryanair самолётининг Минскда мажбуран қўндирилгани туфайли ғарб эълон қилган санкцияларга Беларуснинг жавоби бўлди. 

 

Олдинроқ Литва Беларусни юзлаб мигрантларни мамлакат ҳудудига юборишда айблаган, Осиё ва Африка мамлакатларидан Беларус орқали Литвага кириб, ватанига қайтишга рози бўлган ноқонуний муҳожирларга 300 евро миқдорида бир марталик нафақа тарқатган эди.

 

 Шарофат Маҳмудова

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.