1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Россия олимлари коронавирус тарқалишини тўхтатадиган янги моддани аниқлашди

Бу модда қора мурч таркибида учрайди.

Россия олимлари коронавирус тарқалишини тўхтатадиган янги моддани аниқлашди

 

Қора мурч таркибида учрайдиган пиперин моддаси Covid-19 тарқалишини блоклаши мумкин. Россия ФА цитология институти ва Пастер номидаги Санкт-Петербург эпидемиология ва микробиология илмий текшириш институти олимлари ўтказган тадқиқотда шундай хулосага келинди.

 

Тадқиқотда иштирок этган олимлардан бири Ольга Остроумова “Ведомости” нашрига бу ҳақда айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, инсон терисига ёпишадиган оқсилларни блоклайдиган препаратларни яратиш – коронавирусга қарши курашнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Аммо штаммлар ва уларнинг оқсиллари тез мутацияга учрайди. Бу яратилган препаратларнинг маълум вақтдан кейин самараси йўқолишига олиб келади.

 

Россия олимлари бошқа йўлдан борган ва улар оқсилларни эмас, балки инсон ҳужайраси ҳамда оқсил мембранасини блоклаб қўювчи дори яратишни мақсад қилган.

 

Олимлар пиперинга эътибор қаратган. Пиперин бошқа биоактив қўшимчалар таркибида ишлатиб келинади. Остроумова шунингдек, бу моддадан ташқари яна 20 турдаги алкалоидлар ҳам тажрибадан ўтказилаётганини маълум қилган. Аммо айнан пиперин бошқа моддалардан кўра кўпроқ самара кўрсатган.

 

Аввалроқ Буюк Британия дунёда биринчи бўлиб COVID-19 вирусига қарши дорини тасдиқлагани ҳақида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика