Жаҳон

Буюк Британия дунёда биринчи бўлиб COVID-19 вирусига қарши дорини тасдиқлади

Молнупиравир номли дорини коронавирусга чалинган беморлар уй шароитида қабул қилишлари мумкин.

Буюк Британия дунёда биринчи бўлиб COVID-19 вирусига қарши дорини тасдиқлади

 

Буюк Британия дунёда биринчи бўлиб Меrsk компаниясининг COVID-19 вирусига қарши таблеткаларини тасдиқлади.

 

Молнупиравир номли дорини коронавирусга чалинган беморлар уй шароитида қабул қилишлари мумкин. Бу ҳақда BBC хабар қилди.

 

"Бугун мамлакатимиз учун тарихий кун, чунки Буюк Британия дунёда биринчи бўлиб, уйда қабул қилиниши мумкин бўлган COVID-19 вирусига қарши дорини тасдиқлади", - деди Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жовид.

 

Унинг таъкидлашича, таблеткалар яқинда касаллик аниқланган беморларга кунига икки марта берилади.

 

Илгари маълум қилинганидек, клиник синовларнинг учинчи босқичида Молнупиравирни қабул қилган беморларнинг атиги 7,3 фоизи касалхонага ётқизилган. Қурбонлар йўқ.

 

Шунингдек, Молнупиравир коронавирус пандемиясига қарши курашда муҳим ёрдамчига айланиши мумкинлиги хабар қилинган.

 

Насиба Тўхтаева

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.