Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тор доирадаги музокаралари бошланди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 4 октябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тор доирадаги музокаралари бошланди

 

Гурбангули Бердимуҳамедов давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

 

Айни дақиқаларда Кўксарой қароргоҳида Туркманистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бошланди. Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов шоҳсупага кўтарилди, икки давлат мадҳияси янгради. Президентлар Ўзбекистон байроғини кўтарган фахрий қоровул олдидан эҳтиром кўрсатиб ўтдилар. Икки мамлакат раҳбарлари ҳукумат аъзоларини ўзаро таништирди.

 

Ўзбекистон президенти Туркманистон етакчисини 27 сентябрда нишонланган мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан яна бир бор табриклади ва қардош туркман халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

 

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг яккама-якка (тор доирадаги) музокаралари бошланди. 

Маълумот ўрнида: Шу йил ҳисобидан Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари 4 марта учрашиб, музокара олиб борган.

Аввалроқ Ўзбекистон-Туркманистон иқтисодий форуми бўлиб ўтганди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонларини хотирлади

Ўзбекистон Президенти Қаҳрамонлар майдонига ташриф буюриб, ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди.

custom img

Тбилиси телеминораси Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди

Шавкат Мирзиёев ва Ираклий Кобахидзе Тбилиси телеминораси фонида суратга тушди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия Президентлари учрашув ўтказди

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Михаил Кавелашвилини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузияга келди

Бугун Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан музокаралар бўлиб ўтади.

custom img

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга жўнаб кетди

Ташриф доирасида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга боради

Тбилисда Грузия Президенти ҳамда Бош вазири билан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

custom img

Саида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэл Макрон билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбари Президент Администрацияси раҳбарига Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади

Телефон мулоқотида Ўзбекистон Президенти унга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, қардош Туркманистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"