1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Туркманистон Президенти Тошкентга келди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 4 октябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Туркманистон Президенти Тошкентга келди

 

 

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

 

 

 

Гурбангули Бердимуҳамедов давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

 

 

 

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг музокаралари эртага, 5 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика