Ўзбекистон

Ширкатлар томонидан 1 миллиард 809 миллион сўм талон-тарож қилингани аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, вазирлик ҳузуридаги кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ўтказган текширув натижасида бир  қатор қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Ширкатлар томонидан 1 миллиард 809 миллион сўм талон-тарож қилингани аниқланди

 

 

Жумладан, мулкдорлардан йиғилган мажбурий бадал пуллари мақсадсиз ишлатилганлиги бўйича 49 та ҳолатда жами 1 миллиард 809,5 миллион сўм маблағ талон-тарож қилинган. Бу ҳолат  бўйича Тошкент вилояти  (950,1 миллион сўм )  "етакчи"лик қилмоқда.

 

Шунингдек, вилоятлар кесимида  Навоий вилоятида 5 та ҳолат бўйича 449,4 миллион сўм, Фарғона вилоятида 4 та ҳолат бўйича 300,1 миллион, Қашқадарё вилоятида 3 та ҳолат бўйича 67,9 миллион, Бухоро вилоятида 10 та ҳолат бўйича 42,1 миллион сўм мақсадсиз ишлатилган.

 

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилган.

 

Aввал Тошкентда 400 миллион сўмдан ортиқ пулни талон-тарож қилган ширкат раҳбари қўлга тушгани,  Сергелида 325 минг долларни ўзлаштириб юборган банк кассири ва бош мутахассисга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.