Жамият

Сергелида 32,5 минг долларни ўзлаштириб юборган банк кассири ва бош мутахассисига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳридаги банклардан бирининг валюта айрибошлаш шохобчасидан 32,5 минг долларни ўзлаштирган банк назоратчи-кассирининг кирдикорлари фош бўлди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Сергелида 32,5 минг долларни ўзлаштириб юборган банк кассири ва бош мутахассисига жиноят иши қўзғатилди

Маълум қилинишича, департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида банкнинг Сергели филиали қошидаги «Ўзгариш банк хизматлари маркази» назоратчи-кассири Ю.Н. ва бош мутахассиси М.Ш. 14—17 июль кунлари марказнинг валюта айрибошлаш шохобчасидан ўзларига ишониб топширилган 32,5 минг долларни олишга эришиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Шунингдек, Ю.Н. ўзлаштирган маблағларининг бир қисмини Lacetti русумли автотранспорт воситасини сотиб олиш ҳамда яшаш хонадонини таъмирлаш ишларига сарфлаб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Арнасой тумани ҳокимлиги мансабдорлари 7 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланаётгани, тадбиркорларга 903 млн сўмлик нореал қарздорлик ҳисоблаган «Ҳудудгаз Жиззах» ходимларига нисбатан жиноий иши қўзғатилгани, Ўзбекистон Экология қўмитаси ва унинг таркибидаги ташкилотлар 9,4 млрд сўмлик маблағни ноқонуний сарфлагани тўғрисида хабар берилганди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"