Три атаки за неделю: работа центра обработки данных Yandex приостановлена
В результате происшествия никто не пострадал, однако несколько цифровых сервисов компании временно перестали работать для пользователей.

Владимир шаҳридаги Yandex компаниясига тегишли маълумотлар маркази дрон ҳужумига учраганидан сўнг фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Компания маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳодиса жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда, Yandex’нинг бир нечта хизматлари эса фойдаланувчилар учун вақтинча ишламай қолган. Компания тизимларни қайта тиклаш имкониятларини баҳоламоқда.
Yandex Telegram’даги хабарномасида маълумотлар маркази фаолияти тўлиқ тўхтатилганини билдирди ва фойдаланувчиларга авариядан кейин тизимларни тиклаш режаларини ишга туширишни тавсия қилди. Айни пайтда платформа фавқулодда режимда ишламоқда. Компания қолган ресурслар конфигурацияси беқарор деб баҳоланаётганини маълум қилди.
Шунингдек, зарар кўламини аниқлаш ишлари давомида техник ёрдам хизматига мурожаат қилишда ҳам узилишлар юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Бу сўнгги бир ҳафта ичида Yandex’нинг маълумотлар марказларига қилинган учинчи ҳужумдир. Жума куни компания Москванинг жануби-ғарбида жойлашган Калуга вилоятидаги маълумотлар маркази Украина дронлари зарбасига учрагани ва унинг фаолияти қисман тўхтаганини билдирган эди.
Бундан бир кун олдин эса Украина ҳужуми Москванинг жануби-шарқидаги Сасово шаҳрида жойлашган Yandex маълумотлар маркази фаолиятини тўхтатган. Компаниянинг сунъий интеллект моделини ишлаб чиқишда фойдаланиладиган учта суперкомпьютеридан иккитаси шу марказда жойлашган.
Украина президенти Володимир Зеленский пайшанба куни Сасоводаги ҳужум ортидан Украина Россия ҳужумларига жавоб қайтараётганини айтган.
“Биз ҳар доим ўзаро жавоб чораларини кўрамиз. Биласиз, улар бизнинг маълумотлар марказларимизга зарба бериб келмоқда ва буни давом эттирмоқда. Биз ҳам жавоб қайтаряпмиз. Барча тафсилотларни ошкор қила олмайман”, — деган Зеленский.
Сўнгги бир ой ичида Россия Украинанинг бир нечта маълумотлар маркази ва телекоммуникация инфратузилмаси объектларига, жумладан, Киев марказидаги нишонларга зарба берган. Бу ҳужумлар мамлакатдаги алоқа тизимлари ва рақамли савдони издан чиқаришга қаратилган бўлиши мумкин.








