энг долзарб

23 ёшли велопойгачида допинг аниқланди

Спортчи аввал енгил атлетика билан шуғулланган. У бу йил велоспорт тури билан шуғуллана бошлаган.

23 ёшли велопойгачида допинг аниқланди

 

Буюк Британия паралимпия терма жамоаси аъзоси кўзи ожиз велопойгачи Эрин Макбрайд 2021 йилнинг март ойида ўқув-машғулот давомида топширган допинг-синамасида “остарин” тақиқланган моддаси аниқланганидан кейин уч йилга дисквалификация қилинди.

 

Ушбу ҳолат бўйича олти ой давомида текшириш ва суриштирув ишлари олиб борилган.

 

23 ёшли Макбрайд аввал паралимпия енгил атлетикаси билан шуғулланиб, 16 ёшида кўзи ожизлар ўртасида 400 метр масофага югуриш бўйича жаҳон чемпиони бўлган. У жорий йилда велоспортга ўтган.

 

Маълумот учун: “остарин” тақиқланган моддаси Токио-2020 олимпиадасида британиялик спринтер Чиджинду Уджда ҳам аниқланганди.

 

Аввалроқ ўзбекистонлик 7 нафар спортчида ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчида допинг аниқланганди. Шунингдек, допинг-таҳлил натижалари Диёрбек Ўразбоевнинг “Рио-2016” Олимпиадасидаги медалига ҳеч қандай таъсир ўтказмаслиги ҳақида хабар берилганди.

 

Баҳринисо Мадумарова

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.