Спорт

Диёрбек Ўразбоевнинг “Рио-2016” даги медали бекор қилинди...ми?

Кеча дзюдо бўйича “Рио-2016” Олимпиадасининг бронза медали соҳиби, Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи Диёрбек Ўразбоевдан олинган допинг таҳлилда тақиқланган модда аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Диёрбек Ўразбоевнинг “Рио-2016” даги медали бекор қилинди...ми?

 

Унда Диёрбек Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг «Миллий тест рўйхати»га киритилган бўлиб, режали тарзда допинг-назоратидан ўтиши белгиланган. Жорий йилнинг 6 май куни спортчидан мусобақадан ташқари даврда допинг-синама олинган. Текширув натижасида спортчи томонидан Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Ўзбекистон Миллий антидопинг қоидаларининг 2.1-моддасида кўрсатилган антидопинг қоидабузарлиги содир этгани, яъни тақиқланган «Мелдониум» моддаси истеъмол қилгани аниқланган.

 

«Мелдониум» тақиқланган моддалар рўйхатининг С4. Гормонлар ва метаболизм модуляторлари синфига киради. Бунинг натижасида Ўразбоев 3 йил муддатга дисквалификация қилинди. Четлатиш муддати 2021 йил 16 августдан 2024 йил 15 августга қадар этиб белгиланган.

 

Дзюдочи дисквалификация муддати тугагунга қадар Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Ўзбекистон Миллий антидопинг қоидаларининг 2.1-моддасида белгиланганидек, халқаро ва миллий тоифадаги мусобақаларда иштирок этиши тақиқланади.

 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси ушбу хабар юзасидан ўз муносабатини билдирди. Диёрбек Ўразбоев миллий терма жамоа аъзоси сифатида охирги иштирок этган мусобақаси 2021 йилнинг 18-20 февраль кунларига тўғри келади. У шу санада Тел-Авив (Исроил)да ўтган «Катта Дубулға» турнирида қатнашган.

 

Ушбу мусобақадан кейин бир неча бор ўқув-машғулот йиғинига таклиф қилинишига қарамай, иштирок этишни истамаган. Бу борада унинг ўзи ҳам, оила аъзолари ҳам огоҳлантирилган. Ўзи билан профилактик суҳбатлар ўтказилган. Вазият ижобий томонга ўзгармаса, миллий терма жамоадан четлатилиши бўйича огоҳлантириш берилган.

 

 Диёрбек Бахтиёр ўғли 2021 йилнинг февралидан то шу кунгача дзюдо билан шуғуланмай келаётгани, ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинлари, халқаро мусобақаларда иштирок этмаётгани сабабли Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолигидан чиқарилган.

 

Унда айтилишича, допинг-таҳлил Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги  томонидан олинган бўлиб, Диёрбек Ўразбоевнинг “Рио-2016” Олимпиадасидаги медалига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Диёрбек Ўразбоевнинг “Рио-2016” даги медали бекор қилинди...ми? | Zamon.uz