энг долзарб

"Сайловлар ўтган деб ҳисобланиши учун етарлича овоз берилди" — Баҳром Қўчқоров

Марказий сайлов комиссияси соат 11:00 га қадар овоз берган сайловчилар кўрсаткичини эълон қилди.

"Сайловлар ўтган деб ҳисобланиши учун етарлича овоз берилди" — Баҳром Қўчқоров

 

 

Қайд этилишича, 24 октябрь куни соат 8:00 ва 11:00 оралиғида 6 669 552 нафар сайловчи овоз беришга улгурган. Бу умумий сайловчиларнинг 33,6 фоизини ташкил этади.

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 96-моддасига мувофиқ, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса, сайлов ўтган ҳисобланади.

 

"Демак жорий сайловлар ўтган деб ҳисобланади ва бу билан барча сайлов жараёни иштирокчиларини табриклаймиз", - деди Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.

 

Қорақалпоғистон Республикасида 331 377 нафар (31,7 фоиз), 

 

Андижон вилоятида 672 733 нафар (37,3 фоиз), 

 

Бухоро вилоятида 380 751 нафар (34,2 фоиз), 

 

Жиззах вилоятида 276 640 (35,1 фоиз), 

 

Қашқадарё вилоятида 600 528 нафар (32,1 фоиз), 

 

Навоий вилоятида 182 989 нафар (29,4 фоиз), 

 

Наманган вилоятида 609 278 (36,8), 

 

Самарқанд вилоятида 621 013 нафар (28,3), 

 

Сирдарё вилоятида 177 338 нафар (35,9 фоиз), 

 

Сурхондарё вилоятида 589 739 нафар (40,2 фоиз), 

 

Тошкент вилоятида 496 729 нафар (27,6 фоиз), 

 

Фарғона вилоятида 938 937 (41,1 фоиз), 

 

Хоразм вилоятида 346 804 нафар (32,5 фоиз), 

 

Тошкент шаҳрида 444 696 нафар (26,9 фоиз) сайловчи сайлов ҳуқуқидан фойдаланган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани Алишер Навоий маҳалласидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этганди.

 

Бундан аввал Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод Нарзулло Обломуродов, "Миллий тикланиш" демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов ҳамда Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод Мақсуда Ворисова Учтепа тумани 116-мактабдаги 206-сайлов участкасида овоз бергани ҳақида хабар берган эдик.

 

Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда 126 ёшли Хувайдо момо ўзи танлаган муносиб номзодга овоз бергани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.