Бувайда туманининг Қорақум маҳалласида истиқомат қилувчи 126 ёшли Хувайдо момо Умарова ўзи юра олмаслиги сабабли 470- участка сайлов комиссиясидан сайловни хонадонида ташкил этишни илтимос қилди.
470-сайлов комиссиянинг 2 нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан Хувайдо момонинг хонадонига боришди.Улар сайловчининг хоҳиш-иродаси сир сақланишига риоя этган ҳолда ўзи танлаган муносиб номзодга биринчилардан бўлиб овоз берди.
Баҳринисо Мадумарова


