Жамият

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов президент сайловида овоз берди

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов вилоятнинг иккинчи ва тўртинчи сектор раҳбарлари билан бирга Самарқанд шаҳридаги 144-сайлов участкасида биринчилар қаторида овоз берди.

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов президент сайловида овоз берди

 

 

Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев Чилозор туманидаги 318-сайлов участкасида овоз бергани ҳақида хабар берилган эди.

 

"Президент сайлови Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини белгилаб берадиган сиёсий тадбир. Шу жиҳатдан бу сайловда иштирок этиш барчамизнинг конституцион ҳуқуқимиз, халқимиз, оиламиз олдидаги бурчимиздир", — дейди Самарқанд вилояти ҳокими.

 

Қайд этилишича, Самарқанд вилоятида 1111 та сайлов участкаси ташкил этилган; вилоятдаги сайловчиларнинг умумий сони 2 миллион 194 минг 392 нафарни, жумладан, биринчи марта сайловда қатнашувчи ёшлар 151 минг 676 нафарни ташкил этади.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал сайловчиларнинг умумий сони 21,2 миллион нафардан ошгани, бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчилар учун эслатма, Президент сайловини ўтказиш бўйича 10 мингдан ортиқ сайлов участкаси тузилгани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.