Жамият

Тошкентда “Халифалик” давлатини қурмоқчи бўлган 12 нафар шахс ушланди

Бугун, 17 сентябр куни, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Тошкент шаҳрининг Олмазор, Учтепа, Яшнобод ва Юнусобод туманларида истиқомат қилувчи 12 нафар “Ҳизб-ут Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирлар ўтказилди. Тадбир давомида гумонланувчилар ушланиб, қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тошкентда “Халифалик” давлатини қурмоқчи бўлган 12 нафар шахс ушланди

 

 

Қайд этилишича, қўлга олинганларнинг барчаси Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 1980 йилда туғилган Р.У.нинг ғоявий таъсири остида экстремистик фаолият билан шуғулланиб келган. Р.У. ва унинг жиноий алоқалари ижтимоий тармоқ орқали Украина давлатида яшириниб келаётган 1980 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, “Махмуд Абдулмўмин” тахаллусли — Холдаров Махмуджон Абдумаликович билан алоқа ўрнатиб, унинг маърузалари ва “Ҳизб-ут Таҳрир” экстремистик ташкилоти материалларини аҳоли орасида тарқатиб келган.

 

Шунингдек, унинг кўрсатмалари асосида “таҳрирчилар” сафига янги аъзоларни ёллаш билан шуғулланиб юрган. Улар Республикамизда “Халифалик” давлатини қуриш тўғрисидаги ғояларни доимий равишда тарғиб қилишган.

 

Ушбу шахсларнинг яшаш манзилларида ва уяли алоқа воситаларида “Ҳизб-ут Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг адабиётлари ва материаллари мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирди. Ҳозирда уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарликка тортиш мақсадида тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

 

"Ҳурматли фуқаролар! Ички ишлар вазирлиги Сизларни огоҳлантиради. “Ҳизб-ут Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти сафида фаолият қилиш, гъояларини қоъллаб-қувватлаш, шу билан бирга “Махмуд Абдулмоъмин” тахаллуси билан ёъгърилган маъруза ва материалларни сақлаш ҳамда тарқатиш жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб боълади. Оъзингизни ва фарзандларингизни “Ҳизб-ут Таҳрир” ва бошқа экстремистик ташкилотлар сафига қоъшилиб қолишидан асранг!" — дейилади расмий хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зангиота тумани, Жиззах вилояти, Сирдарё ва Сурхондарёда террорчилик ташкилоти аъзолари ушланганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"