
Аниқланган маълумотлар асосида ушбу туманида вилоят прокуратураси, ДХХ ва ИИББ ходимлари иштирокида навбатдаги «Хавфсиз ҳудуд» тезкор тадбири ташкил этилган ва яширин экстремистик фаолият билан шуғулланаётган бир гуруҳ шахслар ушланган.
Қайд этилишича, айни пайтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Шунингдек, ўтказилган тадбирлар давомида қидирув, ёнида тиғли жисм олиб юриш, белгиланган карантин ва паспорт-виза қоидаларини бузиш, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиш, безорилик ва ноқонуний ов қуроли сақлаш каби бир нечта ҳолатлар аниқланиб белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.


