1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Туркияда яшаётган ўзбекистонликлар президент сайловида қатнаша олиши учун сайлов участкаси ташкил этилди

Туркияда яшаётган ўзбекистонликлар 24 октябрь куни президент сайловида қатнаша олиши учун 44-сайлов участкаси ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси маълум қилди.

Туркияда яшаётган ўзбекистонликлар президент сайловида қатнаша олиши учун сайлов участкаси ташкил этилди

 

Қайд этилишича, ушбу сайлов участкаси Истанбул шаҳрининг Бешиктош тумани, "Левент" маҳалласи, Лале кўчаси 8-уйда жойлашган.

 

Шунингдек, фуқароларнинг ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланишларига қулай шароит яратиш мақсадида бош консулхона томонидан қуйидаги манзилларда муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилмоқда:

 

  • 16 октябрь куни Бурса шаҳридаги Ўзбекистоннинг фахрий консуллиги офиси;

 

  • 17 октябрь куни Истанбул шаҳри Фотиҳ туманидаги "Блу Мармарай меҳмонхонаси" (Blue Marmaray Hotel);

 

  • 20 октябрь куни Истанбул шаҳри Кадикой туманидаги "Туркпермит" фирмасининг офиси.

 

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлган 38 та давлатда 54 та (55 та дипваколатхона, Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги бош консулхонаси ва БМТдаги ваколатхонасида биргаликдаги) стационар сайлов участкаси ташкил этилади. Қолаверса, ушбу давлатларнинг 128 та шаҳрида ва дипломатик ваколатхоналар мавжуд бўлмаган 11 давлатда қўшимча равишда жами 316 та кўчма сайлов пункти тайёрланиши режа қилинган.

 

Дипломатик ваколатхоналардан тўпланган маълумотларга кўра, чет элдаги сайловчиларнинг бирламчи рўйхати шакллантирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўмон Султонлигининг "Asdaa Oman" газетасида "Сайловолди тайёргарлик ишлари якунлангач, 24 октябрь куни Ўзбекистонда Президент сайловлари ўтказилади" сарлавҳали мақола чоп этилганди.

 

Аввалроқ сайлов бюллетенининг шакли ва матни тасдиқлангани, Президент сайлови жараёнларига Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия ходимлари жалб этилгани, шунигдек, сайлов бюллетенларини Брайль алифбосида тайёрлаш таклиф қилингани, МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров президент сайловларида қатнашадиган номзодларга нисбатан қонунчиликда белгиланган талабларда ўзгариш йўқлиги хабар қилинганди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар президент сайловида қандай иштирок этиши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун 14 та сайлов округи тузиш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика