Жамият

Ўзбек исмларининг электрон имло луғати яратилади

Адлия вазирлиги ва тилшунос олимлар электрон луғат ва мобил иловани яратиш устида иш олиб бормоқда.

Ўзбек исмларининг электрон имло луғати яратилади

 

Ҳозирда Адлия вазирлиги ва тилшунос олимлар электрон луғат ва мобил иловани яратиш устида иш олиб бормоқда.

 

Адлия вазирлиги ташаббуси ва таклифига кўра Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда Фанлар академиясининг бир гуруҳ олимлари томонидан ўзбек исмларининг электрон имло луғатини яратиш устида иш олиб борилмоқда.

 

Қайд этилишича, ушбу лойиҳа миллий қадриятларга мос исмларни оммалаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.

 

Шунингдек, исм қўйиш жараёнда фуқароларга қулайлик яратиш, исмларнинг маъноси ва ёзилишидаги ўзига хосликларни эътиборга олиш масалалари ҳам долзарб ҳисобланади.

 

Ушбу лойиҳа фуқароларга исм танлашда, ФҲДЁ органлари ходимларига эса исмларни қайд этиш ва ўзгартириш жараёнларида муҳим таянч манба бўлиши назарда тутилган.

 

"Лойиҳа муддати режага кўра июль ойигача. Яна иш битиши ва сифатига қараймиз. "Тил тур" акцияси давомида ҳудудларда ўрганиш ўтказилганда, ФҲДЁ органларида ва умуман фуқароларда ҳам исмлар имлоси ва изоҳи акс этган электрон луғатга эҳтиёж борлиги аниқланди. Чунки кўп янги исмлар кириб келмоқда, лотин алифбосига ўтилди. Исмларнинг лотин алифбоси ва инглиз тилида ёзилиши қандай бўлади деган саволлар кўп берилади. Шу сабабли биз ташаббус билан чиқдик, олимлар ташаббусимизга лаббай деб жавоб беришди, ҳозирда шу лойиҳа қилиняпти”, — дейди Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева

 

Ушбу электрон луғатда исмларнинг ўзбек тили лотин алифбосида ҳамда инглиз тилида ёзилиши ва маъноси (изоҳи) акс этади. Луғат ФҲДЁ электрон тизимига интеграция қилинади.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"