
Мирзо-Улуғбек туманидаги 9-сонли оилавий поликлиникасида мазкур ОП учун ҳар бири 15 дозани ўз ичига олган жами 30 ампула ажратилди. Сақлаш шароитларига қатъий риоя қилинмоқда.
Вакцина икки дозада қилинади. Оралиқ давр - 28 кун. Мазкур вакцинани исталган одам ўз оилавий поликлиникасида олиши мумкин.
Олмазор туманига ҳам COVAX дастури доирасида ажратилган Moderna вакцинаси олиб келинди.
Тумандаги барча оилавий поликлиникаларда ташкил этилган эмлаш пунктларида бугундан бошлаб Moderna вакцинаси билан эмлаш ишлари бошланди.


