Еврокомиссия 2027-йилгача Россиянинг энергетика ресурсларидан халос бўлишни ният қилмоқда. Бу режалар Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари томонидан маъқулланган.
“Биз 2027 йилга бориб, Россия ёқилғисидан бутунлай мустақил бўлишни истаймиз. Ва биз жорий йил охиригача Россия газига талабимизни учдан иккига қисқартиришга умид қиламиз. Бу биз ўз олдимизга қўйган ва маъқуллаган мақсаддир”, дея маълумот берган Иттифоқнинг матбуот котиби.
Маълумотларга кўра, ушбу режалар тахминан икки ҳафта олдин эълон қилинган “RePower” ҳужжатида баён этилган бўлиб, унда 2027 йилгача Россия энергия ресурсларига қарамликни тугатиш мақсади кўрсатилган.


