2026 йил 1 апрелдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиб олишда тўловлар фақат нақдсиз шаклда қабул қилинади.
Тўловларни банк карталари, электрон тўлов иловалари ҳамда QR-код орқали амалга ошириш мумкин бўлади.
Мазкур тартиб савдо жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек, қонунбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Нақд пульсиз тўлов тизими харидорлар учун қулайлик яратиб, савдо муносабатларида хавфсизликни оширади.


