2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-94, 15.03.2023й) қабул қилинди.
Бунда, Тошкент метрополитенининг мазкур бандда кўрсатилган хизматларни кўрсатиш эвазига олинмай қолган даромадлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади.
Бунгача пенсия олувчилар 10.00 — 16.00 оралиғида метродан фойдаланиши мумкин эди.


