"Менинг катта ниятим – юртдошларимиз орасида юз минглаб мулкдорлар, акциядорлар пайдо бўлсин. Одамларимиз ўз омонатларини инвестиция қилиб, юқори даромадларга эга бўлсин.
Шунинг учун, топшириқ бердим. Кейинги йилда энг йирик 10 та компаниялар ва тижорат банкларимизни акциялари ўз аҳолимиз учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади.
Бу чинакам халқ IPO’си бўлишига ишонаман", - деди Шавкат Мирзиёев.
Йирик IPOлар қуйидагилар:
- "Ўзбекистон металлургия комбинати" АЖ;
- "Ўзбекнефтгаз" АЖ;
- "Агробанк" АТБ;
- "Микрокредитбанк" АТБ;
- "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ;
- "Ўзтемирйўл Контейнер" АЖ.


