1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

11–12 декабрь кунлари Римда “Инсоний Биродарлик” – 2026 мукофоти якуний йиғилиши ўтказилди

Саида Мирзиёева жараён ва жамоавий қарорлар глобал мулоқот ва конструктив англашувга ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

11–12 декабрь кунлари Римда “Инсоний Биродарлик” – 2026 мукофоти якуний йиғилиши ўтказилди

 

11–12 декабрь кунлари Рим шаҳрида Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” – 2026 мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Йиғилиш доирасида ўтказилган учрашувлар мукофотга номзод шахс ва ташкилотларнинг фаолиятини ҳар томонлама ўрганиш имконини берди. Шунингдек, бу жараён уларнинг ўзаро ҳурмат ва бирдамликни мустаҳкамлаш, инсон қадр-қимматини юксалтириш йўлидаги хизматларини баҳолашда муҳим босқич бўлди.

 

Қайд этилишича, жорий йилда танловда иштирок этган номзодлар юқори савияда бўлиб, ўз ҳамжамиятларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатаётган ташаббус ва фаолиятлари билан ажралиб турди.

 

Саида Мирзиёева ҳайъат аъзолари билан биргаликда мукофот совриндорларини саралаш жараёнида иштирок этганидан мамнун эканини билдириб, жамоавий қабул қилинган қарорлар глобал миқёсда ўзаро англашув ва конструктив мулоқотни янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика