1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият / 
  4. 11 ёшли қизга «ҳунар» кўрсатган эркак қамоққа олинди

06:05 / 30.05.2023

1.9k

11 ёшли қизга «ҳунар» кўрсатган эркак қамоққа олинди

11 ёшли қизга «ҳунар» кўрсатган эркак қамоққа олинди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида яшовчи эркак ўзи яшайдиган «дом»нинг кириш йўлагида қўшнисининг 11 ёшли қизига нисбатан уятсиз, бузуқ ҳаракатлар қилгани аниқланди.

 

Хабарда келтирилишича, 1969 йилда туғилган, U.A. “Оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар” туркумига кирувчи — 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз, бузуқ ҳаракатлар қилиш жиноятини содир этганликда гумон қилинган. 

 

Яъни, у ўзи истиқомат қилиб келаётган уйнинг кириш йўлагида 2012 йилда туғилган қизнинг қаровсиз юрганини кўриб, унинг иккала елкасидан қўллари билан ушлаб, юз ва лабларидан ўпиб, орқа қисмидан ушлаб, унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган.

 

Олиб борилган тергов жараёнида U.A. Жиноят процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан 129-моддаси 2-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.

 

U.A.ning дастлабки терговдан яшириниши мумкинлигини инобатга олиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Маълумот ўрнида, ушбу модда билан айбдор деб топилган шахс 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика