1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

13 ёшли қиз 4 нафар эркак томонидан зўрлангани айтилди

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари ҳолат юзасидан маълумот берди.

13 ёшли қиз 4 нафар эркак томонидан зўрлангани айтилди

 

Маҳаллий нашрлардан бирида Бухорода 13 ёшли қиз чўлда 4 нафар эркак томонидан зўрлангани ҳақида хабар тарқалди

 

Хабарда маълум қилинишича, қиз онаси вафот этгани сабабли акасининг оиласи билан бирга яшаган. Қизнинг янгаси уни бегона эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбур қилиб келган. Эркаклар қизнинг қаршилигига қарамай, унга нисбатан куч ишлатишиб, жинсий зўравонлик қилишган. Янга қизни 4 нафар эркак қўлига топширган. Эркаклар қизни чўлдаги кулбалардан бирига мажбурлаб, олиб боришган. Ҳайдовчидан ташқари, уч нафар эркак 13 ёшли қизни навбатма-навбат зўрлаган.

 

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалоловнинг айтишича, ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан ЖКининг 118-моддаси (Номусга тегиш), 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш, ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Айни пайтда, 13 ёшли қизни чўлга олиб чиқиб, унга зўравонлик қилганликда гумонланган уч шахс ҳамда ҳайдовчи ушланиб, қамоққа сақланмоқда. Яна бу ишга дахлдорлар бор-йўқлиги тажрибали терговчи томонидан аниқланмоқда. Барча жараёнлар қонун доирасида, ҳаққоний олиб борилади. Тергов якуни бўйича қонунда белгиланган тартибда айбдорларга нисбатан жазо чоралари қўлланилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика