1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

2000 йилдан бери Олимпия машъалалари қандай ўзгарди?

Бу йилги Олимпия ўйинлари машъаласи ўзига хос дизайнга эга.

2000 йилдан бери Олимпия машъалалари қандай ўзгарди?

 

Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Олимпиада қизғин паллага кириб улгурди ва бу йилги ўйинлар машъаласи дизайн жиҳатидан энг ноёбларидан бирига айланди. 2000 йилдан бери бошқа Олимпия ўйинлари машъалалари қандай ўзгарди.

 

Сидней 2000

 

Сидней машъаласи ўзининг шакли бўйича ўзига хосдир: унинг дизайни жаҳонга машҳур Опера уйи шаклини, ранги эса Тинч океанини эслатади.

 

Афина 2004

 

Зайтун барги 2004 йилги Олимпия машъаласи учун асосий элементлардан бири ҳисобланади. Уни ишлаб чиқаришда, албатта, зайтун дарахтининг ўзидан фойдаланилган.

 

Пекин 2008

 

Пекин машъаласи шакли анъанавий Хитой қоғозига ўхшайди. Юқоридаги ноёб дизайн "бахтли булутлар"ни ифодалайди ва машъалнинг учлари ҳам ноодатий шаклда тайёрланган.

 

Лондон 2012

 

Лондондаги Олимпия машъаласининг уч томони ўйинлар шиорига ишора қилади: "Тезроқ, баландроқ, кучлироқ" ва Олимпиаданинг асосий қадриятлари: мукаммаллик, дўстлик, ҳурмат.

 

Рио 2016

 

Ҳаракат, инновация 2016 йилги машъал дизайнининг асосий шиори эди. Бу шунингдек, Бразилия халқининг инсонийлигини ифодалайди.

 

Токио 2020

 

Атиргул машъала безакларининг асосий элементи. Бундан ташқари, машъалнинг ўзи экологик тоза ва 30% қайта ишланган материаллардан тайёрланганлиги муҳимдир.

 

Париж 2024

 

Тенглик, сув ва тинчлик - бу ўйинларнинг машъаласи Париждаги Олимпия ўйинларининг учта асосий мавзусини акс эттиради. Шунинг учун, машъал носимметрик шаклга эга.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика