1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

2022 йилда қанча бетон қопламали йўллар қурилади?

Бу тўғрисида Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди

2022 йилда қанча бетон қопламали йўллар қурилади?

 

“Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–249-сон, 18.05.2022 й.) қабул қилинди 

 

Қарорга кўра, 2022 йилда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари кластер усулида амалга оширилади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2022 йилда жами 2 606 км узунликда цемент-бетон қопламали ички йўллар қуриш назарда тутилган. 

 

  • манзилли рўйхатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан секторлар раҳбарларининг жойларда жамоатчилик фикри ва талабини инобатга олган ҳолда билдирган таклифлари асосида шакллантирилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланади;
  • лойиҳа ташкилотларини жалб этиш, масъул ташкилотлар билан техник шартларни келишиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни давлат экспертизасидан ўтказишни ташкил этиш ишлари буюртмачи ташкилотлар томонидан амалга оширилади;
  • ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда шакллантирилган нархлар “Шаффоф қурилиш” электрон платформаси орқали давлат экспертизасидан ўтказилади;
  • кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишларини амалга оширувчи бош пудратчи ташкилот энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика