Apple компанияси iPhone 15 Pro Мах номини iPhone 15 Ultra’га ўзгартиришни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда компаниядаги инсайдерлар хабар бермоқда.
Бундан ташқари, янги iPhone’лар одатдаги Light'ning ўрнига USB-C портига эга бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, iPhone 15 билан бирга янги USB-C кабеллари ҳам тақдим этилади. Бу кабеллар қурилма рангига мос бўлиши маълум қилинган.
iPhone 15 Pro Мах тарихдаги энг қиммат iPhone бўлади.


