1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

2023 йилдаги илк хорижий сафар: Путин Бишкекка борди

У эртага МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади.

2023 йилдаги илк хорижий сафар: Путин Бишкекка борди

 

Владимир Путин Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига борди. Бу Россия раҳбарининг жорий йилдаги илк хорижий сафари бўлиб, у Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарлари билан учрашади.

 

12 октябрь куни эрта тонгда Владимир Путиннинг самолёти Бишкек аэропортига қўнди. Россия раҳбарини Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров кутиб олди. 

 

Президент России Владимир Путин

 

Расмий ташриф доирасида Россия президенти Садир Жапаров билан музокаралар олиб боради, шунингдек, МДҲ саммитида иштирок этади.

 

Давлат раҳбарларининг Кант шаҳрида КХШТ авиабазаси очилганининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этиши режалаштирилган.

 

Владимир Путин и Акылбек Жапаров

 

Эслатиб ўтамиз, Бишкекда ўтказилиши режалаштилаётган МДҲ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика