1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

2024 йилги Олимпиадагача Париж ҳаво такси хизматини йўлга қўймоқчи

Ҳаво таксилари учун олдиндан рўйxатдан ўтилади.

2024 йилги Олимпиадагача Париж ҳаво такси хизматини йўлга қўймоқчи

 

Skyports компаниясининг Европа ва Яқин Шарқ бўйича инфратузилма бўлими бошлиғи Дамиан Киселининг сўзларига кўра, таксига ўтирадиган одам биринчи бўлиб рўйхатдан ўтади.

 

"Сиз рўйхатдан ўтасиз", деб тушунтиради у, -жўнашдан тахминан 5 дақиқа олдин сиздан ҳаво таксисига чиқишингиз сўралади".

 

Таксилар Париж яқинидаги бешта вертипортдан биридан жўнайди. Яна бир ҳаво йўлаги Сенада сузувчи баржада жойлашган.

 

Ҳаводаги электр таксилар ҳали Франсия фуқаролари томонидан тасдиқланмаган. Лойиҳада иштирок этган Aéroport de Paris гуруҳи янги қурилмалар вертолётга қараганда 4 баравар шовқинсиз эканлигини таъкидламоқда.

 

ADP ижрочи директори Эдвард Аркрайтнинг айтишича, кам углеродли авиациядан турли мақсадларда фойдаланиш мумкин.

 

“Биз биринчи навбатда одамлар, посилкалар, тез тиббий ёрдам ва тиббий хизматларни ташиш ҳақида ўйладик. Бироқ ҳали биз ўйлаб кўрмаган соҳалар ҳам бор”, - деди у.

 

Олимпиаданинг очилишига бир йилдан камроқ вақт қолди. Айни пайтда компания ҳокимиятни ишонтириши керак.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика