1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

21 ноябрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Республикада туман тушиши кутилмоқда.

21 ноябрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

21 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиб, туман тушади. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин.  Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 11-16 даража илиқ, чўл ҳудудларида 5-10 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,   айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин.  Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  3-8, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё  ва Сурхондарё вилоятларида  ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-11, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим  жойларда   туман тушади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (баланд тоғли жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин), айрим  жойларда кучли ёғингарчилик бўлади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика