1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

24 январь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Айрим жойларда туман тушиши мумкин.

24 январь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

24 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-7 даража совуқ, кундузи 4-6 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига  13-18 метргача  кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.   

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.  

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.  

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,   ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли туманларида  қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол  эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига  13-18 метргача  кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.  

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика