1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

25 йиллик уй ишлари учун 200 минг евро

Испаниялик аёл турмуш ўртоғидан уй ишлари учун пул ундирди.

25 йиллик уй ишлари учун 200 минг евро

 

Испаниялик аёл собиқ турмуш ўртоғидан 25 йиллик уй ишлари учун ҳақ ундирди.

 

Хабар қилинишича, Испания суди эркакка собиқ рафиқасининг уй ишларини бажаргани учун унга 200 000 евро тўлаш мажбуриятини қўйган.

 

Жуфтликнинг икки қиз бўлган. Суд қарорида кўрсатилишича, аёл умрини оиласи ва уй ишларига бағишлаган. Уларнинг никоҳи мол-мулк бўлинишига асосланган, яъни эр ва хотин ўзи ишлаб топган буюмга алоҳида эгалик қилади.

 

Натижада аёл ажримдан сўнг ҳеч вақосиз қолган. Шундан сўнг 48 ёшли Ивана Мораль судга мурожаат қилиб, 25 йил давомида ҳақ тўланмай бажарган ишлари бадалини талаб қилган. Минимал ойлик олган тақдирда ҳам у шунча вақт ичида 204 624 евро ишлаб топиши мумкин эди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика