1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

33 ёшли эркак мобил телефонини ютиб юборди

Косоволик эркакда Nokia 3310 русумли мобил телефони бўлган. Шифокорлар уни эркак ошқозонидан жарроҳлик амалиёти билан чиқариб олган. Бу ҳақда “Корреспондент.net” ёзмоқда.

33 ёшли эркак мобил телефонини ютиб юборди

 

 

Маълум қилинишича, гаджет эркак ошқозонига тиқилиб қолган, табиийки, у ҳазм бўлмаган. Бундан ташқари, батарея ичидаги суюқлик оқиши ва у ошқозон-ичакка жиддий зарар етказиши хавфи мавжуд эди. Шифокорлар мобил телефонни эркак ошқозонидан жарроҳлик амалиёти ёрдамида олишга муваффақ бўлди.

 

 

Гаджет қисмларга ажратилгани учун ошқозон кесилмаган. Эркакнинг бундай ҳаракатига нима сабаб бўлгани ҳали очиқланмаган.

 

Насиба Тўхтаева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика