1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

4 йил аввал бедарак йўқолган ҳамюртимиз Қозоғистондан топилди

У қўшни республика ҳудудига 2017 йилда иш юзасидан борган. 2019 йилдан бери эса қариндошлари билан алоқани узган.

4 йил аввал бедарак йўқолган ҳамюртимиз Қозоғистондан топилди

 

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида тўрт йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик топилди. У Қозоғистонга 2017 йилда келган ва 2019 йилдан бери бедарак йўқолганлар қаторида бўлган. Бу ҳақда Kazinfom хабар берди.

 

Атирау вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, «Мигрант» тадбири давомида мамлакатнинг миграция қонунчилигини бузган хорижликлар аниқланган.

 

«Мигрант» тезкор-профилактика тадбири давомида Атирау шаҳар ИИБ Миграция хизмати бўлими ходимлари томонидан 2019 йилдан буён қидирувда бўлган 1975 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси аниқланди. Хорижлик Қозоғистон ҳудудига 2017 йилда иш юзасидан келган. 2019 йилдан бери у Нукусдаги қариндошлари билан алоқани узган. Шу сабабли унинг қариндошлари Нукус шаҳар ички ишлар бўлимига мурожаат қилишган. Шу тариқа фуқаро ўз мамлакатида бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган», — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

 

Ҳозир полиция ходимлари 48 ёшли хорижликнинг кимлигини аниқлаш ва уни ўз мамлакатига қайтариш учун тегишли ҳужжатлар рўйхатини йиғишмоқда. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ПБ қарашли қабул қилиш ва тарқатиш бўлимига жойлаштирилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика