1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

5 та хусусий ОТМ фаолияти тўхтатилиши айтилмоқда

Талабалар ўқишини бошқа жойга кўчиришига рухсат берилади.

5 та хусусий ОТМ фаолияти тўхтатилиши айтилмоқда

 

Маълум бўлишича, Олий таълим вазирлиги 5 та хусусий ОТМнинг лицензиясини бекор қилиш бўйича судга ариза берган.

 

Қонунчиликка кўра, лицензияси тугатилаётган нодавлат ОТМ талабаларига ўқишини бошқа жойга кўчиришга рухсат берилади. Бироқ, бу пайтда ўқишни кўчиришга ариза бериш муддати тугаган бўлсачи? Талаба нима қилади?

 

Маълум бўлишича, вазирлик ҳолатга изоҳ беролмаслигини билдирган.

 

“Модомики, лицензия берувчи ва уни бекор қилиш бўйича судга ариза киритувчи ташкилот вазирлик экан, бу саволга вазирликдан ташқари ким жавоб беради? Ахир талаба вазирлик берган лицензияга ишониб, ўқишга кирган”, – дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика