1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

56 ёшли АҚШ фуқароси юрагидан ўн сантиметрлик цемент бўлаги топилди

56 ёшли АҚШ фуқароси юрагидан ўн сантиметрлик цемент бўлаги топилди. Бу ҳақда “Live Ssiense” сайти хабар берди.

56 ёшли АҚШ фуқароси юрагидан ўн сантиметрлик цемент бўлаги топилди

 

Қайд этилишича, эркак шифохонага икки кун давомида кўкрагидаги оғриқ ва нафас қисилишидан шикоят қилиб борган. Рентген ва комьпютер томографияси унинг юрагида бегона жисм борлигини кўрсатди.

 

Шошилинч жарроҳлик амалиёти вақтида шифокорлар ўнг атриум ва ўнг ўпкасини ёриб юборган ингичка, узунлиги 10,1 сантиметр ўткир цемент бўлагини топди.

 

Бундан бир ҳафта олдин эркак умуртқа поғонасининг синиши туфайли кифопластика қилинган. Бу жараёнда умуртқа махсус суяк цементи билан мустаҳкамланади.

 

Кифопластика хавфсиз жарроҳлик амалиёти ҳисобланади: унинг тиқилиб қолиш хавфи кам. Аммо эркакда цемент умуртқадан венага сингиб қаттиқлашган, ундан кейин юракка кириб кетган.

 

Таъкидланишича, бегона жисм муваффақиятли олиб ташланган.

 

Бундан аввал 33 ёшли эркак мобил телефонини ютиб юборгани тўғрисида хабар берилган эди.

 

 

Насиба Тўхтаева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика