«Ўзгидромет» қор кўчиши бўйича тезкор ахборот эълон қилди. Қайд этилишича, 2024 йил 23-29 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
➖Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
➖Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида;
➖Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшробод, Самарқанд, Ургут туманларида;
➖Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
➖Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
➖Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинган.


