Канадалик Жозефина Михайлюк 22 ёшидан донорлик қилишни бошлаган. Унинг қон гуруҳи биринчи ва ушбу гуруҳдаги қонга одатда талаб юқори [https://t.me/sputnikuzbek/26613]. У бутун умри давомида жами 96 литр қон топшириб, Гиннесс рекордлари китобига кирди. Аёлнинг айтишича, умрининг сўнгги кунларига қадар донорлик қилмоқчи. Донорлик қони саратон касаллигини даволашда, орган кўчиришда ва жароҳат туфайли кўп қон йўқотган одамларга ёрдам бериш учун ишлатилади.